mirobod.poytaxt.uz Mirobod.Poytaxt.Uz - Бағри Кенг Ўзбекнинг Саҳовати Чексиз
Фотогалерея
Видеогалерея

Бағри кенг ўзбекнинг саҳовати чексиз - Бўлимга қайтиш

Бугун чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонада ўзгача қувочли кун бўлди. Президентимиз совғаси янги уйларнинг калитлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари ўз эгаларига топширдилар.

  

Ҳурсандликларидан уй эгалари чекка –чеккага ўтиб севинч кўз ёшларини яшира олмадилар.  Шаҳноза Умирбаева биз билан суҳбатда “Мен алоҳида уйга эга бўламан деб ўйламаган эдим. Энди жамиятда ўз ўрним бўлишига ҳаракат қилиб, ҳалқимга, давлатимга бор куч ғайратимни сарфлайман. Ушбу ётоқхонада яшайдиган тўрт нафар меҳрибонлик уйидан тарбияланиб чиққан дўстларим ва бир нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ойимиз ҳам мен каби ҳурсандчиликларини ўзларида сиғдира олмаяптилар” –деди.  

  

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, ётоқхонадан 5 киши Сергели туманида қурилаётган янги уйларга эга бўлдилар.

  

Ҳозирда янги уйларни ўз эгаларига топшириш учун тайёргарлик жараёни жиҳозлаш ишлари кетмоқда. Рамазон Ҳайити уларга қўшалоқ байрам бўлди.

Бундан ташқари, ётоқхонада истиқомат қилаётган қўлида етимлик ордери бор етим болаларга айтилганидек, 45 кун давомида худди бугунги каби янги уйларнинг калити топширилади. Яъни, бу ердагилар ётоқхонани бутунлай тарк этиб, янги уйларга кўчиб ўтади. Бино таъмирдан чиқарилиб, кейинчалик тадбиркорларга фойдаланиш учун берилиши мумкин.

“Тошкентда қилинадиган ишлар кўп. Мақсад Президент ва халқни рози қилиш... Халқ қачон биздан рози бўлади? Албатта, улар билан жонли мулоқот олиб бориб, муаммоларини ҳал эта олсак, албатта, улар биздан рози бўлади”, деган эди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

  
Бугун уй берилганлар рўйхати:
 
Наталья Шарипова Ивановна – Сўз болалар маҳалласи уйи
 
Мурод Тамаев Атхамович – 22 меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.
 
Сергей Марахинов Станиславович – 22 меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.
 
Шаҳноза Умирбаева Носировна – 31 меҳрибонлик уйи.
 
Зудия Ниёзова – 70 ёш, қария.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 


 
 

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Миробод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

33

 

301

 

389

 

Ижродаги мурожаатлар

 

16

 

114

 

113

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

17

 

187

 

276

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

2

 

21

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар